Jump to content

Жаcқуэс Чираc

From Vikipediya
Жаcқуэс Чираc
Франсия Президенти
Мансаб даври
1995-йил – 2005-йилгача
Ўтмишдоши Франçоис Миттерранд
Вориси Ниcолас Саркозй
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 29-ноябр 1932-йил
Париж
Вафоти 26-сентябр 2019-йил(2019-09-26)
(86 ёшда)
Париж

Жаcқуэс Чираc (талаффузи: Жак Ширак; 1932. 29.11, Париж — 2019.26.9) — Франсия давлат арбоби. Париж сиёсий тадқиқотлар институти (1954) ва Миллий бошқарув мактаби (1959)ни тугатган. 1959-йилдан Давлат аудитор палатаси аудитори, 1962-йил апрелдан ҳукумат аппаратида, 1965-йилдан Сен-Фреол шаҳри кенгаши аъзоси, Миллий мажлис депутати (1967-йилдан). 1967-йилдан Георгес Помпидоу ҳукуматида ижтимоий масалалар, 1968-йилдан иқтисодий ва молия масалалари бўйича давлат котиби, 1972-йилдан қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ тараққиёти, 1974-йил ички ишлар вазири. Ширак 1960-йиллардан Республикани ҳимоя қилувчи демократлар иттифоқи партияси аъзоси, 1975-йилдан фахрий бош котиби, 1976-йил партия Республикани қўллаб-қувватлаш уюшмасига айлангач, унинг раиси. 1974-йил апрел — 1976-йил август ва 1986-йил март — 1988-йил майда Франсия бош вазири, 1977-йил мартдан Париж шаҳри мери, 1995-йил майдан 2005-йилгача Франсия Республикаси президенти бўлган[1][2].

Манбалар

[edit | edit source]